Хайр-саховат, муҳтожларга ёрдам бериш, чорасизларни қўллаб-қувватлаш, ногирон ва боқувчисини йўқотганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан бири
Хайр-саховат, муҳтожларга ёрдам бериш, чорасизларни қўллаб-қувватлаш, ногирон ва боқувчисини йўқотганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан бири. Муборак Рамазон ойида бундай ҳолатлар янада ўзгача кўринишда намоён бўлмоқда.
Бу каби эзгу ва савобга йўғрилган ишлар Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ҳам мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, яқинда бошқарма ҲПБ Хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўйича бўлими, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Қарши давлат университети вакиллари ҳамкорликда Яккабоғ туманидаги Саховат уйида яшаб келаётган ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа керакли воситалар улашилди.
Тадбир якунида Қарши ДУ талабалари томонидан ҳажвий йўналишда театрлаштирилган саҳна чиқишлари намойиш этилди.