1 Апрел 2021 йил
644
“Хавфсиз хонадон” тадбири
Қарши шаҳар “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган “Хавфсиз хонадон” тадбири бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида “Темир дафтар”даги оилалар, “Хотин-қизлар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда маҳаллада яшовчи фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини шакллантириш, хонадонда яшовчиларнинг турмуш тарзи ва бошқа муаммолари ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу борадаги ишлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.