13 Август 2021 йил 454

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддасини етиштирган шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан 2021 йил 26 июль куни ҳамкорликда ўткзилган “Қорадори-2021” тадбирида яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош бўлди. Жумладан, шаҳарнинг “Навруз” МФЙда яшовчи Д.Н. ҳовлисида 4 тўп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган экан. Д.Н.дан олинган гиёҳвандлик ўсимлигининг нам ҳолдаги оғирлиги 495,0 грамм чиқди.
Оғуфурушга нисбатан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech