Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 28 августдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бунда аввало асосий еътибор вилоятда фаолият юритаётган меҳмонхоналар “Е-меҳмон” електрон дастури қоидаларига риоя қилиш ҳолатини текшириш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди. Жойлаштириш воситалари масъул шахсларига ташриф буюрган меҳмонларни доимий равишда “Е-меҳмон” електрон дастурига киритиб бориш лозимлиги, акс ҳолда тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, меҳмонхона ходимларига коронавирус пандемияси туфайли Республикада белгиланган карантин чекловларига риоя қилиш, ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун меҳмонхона олди, кириш ва ички қисмларида уч хил (ўзбек, рус, инглиз) тилидаги коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олиш борасида киритилган тартиб ва чекловлар мазмун-моҳияти акс еттирилган кўргазмали маълумотларни жойлаштириш, меҳмонлар кириб-чиқишда ниқобда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши, тана ҳароратини ўлчаш ҳамда қўлларни дезинфекция қилиш амалиёти йўлга қўйилиши тўғрисида тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, Шаҳрисабз шаҳри, Aмир Темур хиёбонида жойлашган тарихий обидалар бўйлаб саёҳат қилаётган фуқаролар билан ҳам белгиланган карантин чекловларига риоя қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя етишлик жуда муҳимлиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди. Карантин тартиб-қоидаларига риоя етмаган 2 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 54-моддасига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилди.