“Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида ёнида тиғли жисм, бита ва темир бўлаклари олиб юрган йигирмага яқин фуқаролар аниқланиб тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди
Қарши шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда рўй берганларини фош этиш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан “хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида “Тиғ” профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда. Тадбир моҳиятига кўра, кўча-куйда безорилик, оғир ва ўта оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари содир этилишини олдини олиш мақсадида ўтказиб келинаётган тадбирнинг охирги ўн кунлигида ёнида ва автомашинада тиғли жисм, бита ва темир бўлаклари олиб юрган йигирмага яқин фуқаролар аниқланиб, уларнинг айримларига нисбатан маъмурий қамоқ ва жарима жазо чоралари кўрилди.
Масалан, шу йил сентябр ойининг иккинчи куни “Отчопар” МФЙ ҳудудида Қарши шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган Нуриддин, 2000 йилда туғилган Дилшод, 2002 йилда туғилган Ҳосилбек, 2001 йилда туғилган Саидбек, 1999 йилда туғилган Дилшодлар ёнида совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ўткир тиғли жисмларни ўзлари билан олиб юриб, жанжаллашмоқчи бўлиб турганда ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланди ва содир этилиши мумкин бўлган оғир жиноятнинг олди олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилиб, суд ҳукмига кўра, жанжалда иштирок этган ҳар бир ҳуқуқбузарга ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Айни кезларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик тадбирлар давом этмоқда.