26 Январ 2023 йил 205

Халқчил професионал тузилманинг ҳуқуқий асоси

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальонида Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, бошқарма ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этишди.

Йиғилишни туман бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ихтиёр Худойқулов очиб, Юртбошимизнинг шбу қарори ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини билдирди. Қарорда ички ишлар органлари ходимларини аҳоли билан яқин ҳамкорликка йўналтириш, фуқароларнинг ишончли ҳимоячиси бўлиши, соҳага ҳар томонлама пофессионал ходимларни жамлаш, улар маънавиятини оширишга хизмат қилишини таъкидланди.

Қарор билан ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланганини, ҳар бир ходим Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланди. Бундан ташқари, ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони эканлиги мабодо, Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ички ишлар органлари хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлиши айтиб ўтилди.

Якунда мавзу доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech