2 Август 2021 йил 575

Халқ ва юрт манфаатига хизмат қилиш – олий мақсад

Бугун халқ ва юрт манфаатларига хизмат қилиш юрагида Ватан ишқи билан ёнаётган ҳар бир фуқаро ва раҳбарнинг кундалик вазифасига айланган. Бу борада бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ва раҳбарияти ҳам халқ тинчлиги, фуқаролар осойишталиги билан бирга кундалик турмушда учраётган муаммоларни бартараф этиш борасида ҳам бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев воҳада жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлди. “Насаф” ўйингоҳида ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг тунги хизматга шайлигини кўздан кечириб, жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини излар йўқолмай фош этиш, жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли йўриқнома берди. Йиғинда ходимларнинг хизматга шайлигини кўздан кечириб, касбий ва жанговар тайёргарликни ошириш борасида тегишли тавсия ва таклифлар берди. Ички ишлар органлари ходимлари фаолият давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя этиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, энг муҳими, одамларда соҳа ходимларига бўлган эътибор ва ишончни йўқотмаслик бўйича тегишли йўриқнома берди. Бунда аввало ҳар томонлама баркамол, интилувчан, ўз устида ишлашни канда қилмайдиган кадрларни жой-жойига қўйиш, мураббийлик ҳаракатини кенг қулоч ёйдириш, биринчи раҳбардан қуйи буғингача бўлган раҳбарларнинг жавобгарлигини ошириш лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда хизматда ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига Ички ишлар вазири ўринбосарининг “Ташаккурнома”лари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Text to speech