30 Ноябр 2020 йил 741

ХАЛҚ МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи - 3-сектор раҳбари полковник Ш.Сатволдиев одамлар дардини тинглаш, уларни қийнаётган кундалик ва маиший муаммоларга ечим топиш мақсадида Шаҳрисабз туманида 3-сектор ишчи гуруҳи, ҳокимлик, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Туманнинг “Шаматон” МФЙда ташкил этилга сайёр қабулда қўшни ва ёндош маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган 70 га яқин фуқаро қатнашди. Сайёр қабулда фуқароларни эътирозига сабаб бўлаётган кундалик ва маиший муаммолар, электр энергиясидаги узилишлар, қишлоқ ички йўлларни таъмирлаш йўналишидаги 15 та мурожаат тингланди. Жумладан, туманнинг “Танхоз” маҳалласида яшовчи Норбобо Йўлдошев сектор раҳбари қабулида бўлиб,  қишлоқда электр энергиясида узилишлар кўп бўлаётганини, ички йўлларни таъмирлаш лозимлигини билдирди. Сайёр қабулда тингланган мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилди. Қолгани вақт ва маблағ талаб қилиши ингобатга олиниб, тегишли мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида рўйхатга олинган 15 нафар оилага ун, ёғ маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни янада кучайтириш, жиноят содир этишга мойил, қоидабузар шахсларга нисбатан муҳокама таъсир чораларини қўллаш лозимлиги масъул мутасаддиларга тушунтирилиб, тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 6 нафар шахсга миллий паспортлар тантанали равишда топширилди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech