13 Январ 2022 йил 343

“Халқ билан армия – бир тану бир жондир!”

 

Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия-бир тану бир жондир!” мавзусида маърифат дарси ҳамда фахрийлар ва ўқувчи ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг фарзандлари иштирокида Бошқарма ММИ ва КБТХ ташаббуси билан Маънавият ва маърифат дарси ташкил этилди.

Бошқарма Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган Маънавият ва маърифат дарсида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан замонавий ва ихчам армия барпо этилганини таъкидлади.

Юртимизга садоқатли, жамиятга дахлдорлик ҳисси, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуси юксак ёш авлодни вояга етказиш, бу жараёнда миллий армиямиз тизимида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар муҳим омил бўлаётгани иштирокчиларга тушунтирилди. Ёшларни ҳар томонлама ихчам ва замонавий миллий армиямиз эришаётган ютуқлар билан таништириш, уларда Ватан озодлиги, сарҳадлар дахлсизлиги ва эл осойишталиги йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз номини ёдда сақлаш, миллий армиямиз қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришдан иборатдир.

Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech