Халқ ардоғидаги шоир
Чироқчи тумани ҳокимлигида Қашқадарё вилояти ИИБ ва бошқарма Фахрийлар кенгаши, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими чироқчилик таниқли шоир, адиб, таржимон, журналист, ички ишлар органлари фахрий ходими, истеъфодаги маёр Ўроз Ҳайдаров таваллудининг 65 йиллигига бағишланган ижодий кеча ўтказилди.
Тадбирни туман ҳокими Нодир Эркаев очиб, Ўроз Ҳайдарнинг ижодий изланишлари, бугунги адабий жараёнда ёш ижодкорларга бераётган маслаҳат ва ўгитлари хусусида ўз фикрларини билдириб, унинг келгуси ижодий ишларига муваффақиятлар, янги зафарлар тилаб, серқирра ижодкорнинг елкасига ўзбекона тўн ёпди.
Ижодий кечага йиғилганлар сенатор ва профессор, файласуф Абдираҳим Эркаев, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов, вилоят Архиви бошлиғи Саъдулла Бобоқулов, Қашқадарё вилоят жиноят ишлари бўйича суди раиси Хомид Бобоқулов, шоир Берди Рахмат ва бир гуруҳ ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар халқ ардоғидаги шоир Ўроз Ҳайдарни самимий қутлашди, адиб ҳақида илиқ сўзлар айтилди.