Воқеа жойидан олинган бармоқ изларидан ўғирлик жинояти фош бўлди
Қарши тумани Қовчин қишлоғида яшовчи Х.Т 2021 йил 08 декабрь куни ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 01:00дан 03:30ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, 1 дона 6.000.000 сўмлик, 1 дона 5.000.000 сўмлик клон, 1 дона 2.400.000 сўмлик аёллар никоҳ узуги, 1 дона 2.400.000 сўмлик брилиант кўзли аёллар тилло узуги, 1 дона 3.500.00 сўмлик еркаклар никоҳ узуги ҳамда 400.000 сўм миқдордаги пуллари жами 19.700.000 сўмлик мол-мулкларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЕКБ ходимлари томонидан ҳодиса жойидан 10 дона бармоқ излари олиниб текширилганида, 1 дона бармоқ излари туманнингнинг “Ширкент” МФЙда яшовчи С.Э.га тегишлилиги аниқланган.
Қарши тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан С.Э билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб ундан далилий ашё сифатида Х.Т.га тегишли тилло тақинчоқлар ва 220.000 сўм пуллар тегишли равишда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.