2 Апрел 2024 йил 333

Волейбол мусобақаси ўтказилди

ИИВ Қашқадарё академик лицейида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий билимларини ошириш, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ижтимоий қўллаб-қуватлаш   мақсадида  ўқувчилар иштирокида турли спорт мусобақалари уюштириб келинмоқда. Жумладан яқинда спортнинг “Валейбол” тури бўйича ўқувчилар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Қашқадарё вилояти ФВБ Қарши шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлими 1-ЁҚҚ смена бошлиғи капитан Б.Рўзиев иштирок этиб, ўқувчиларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишини ошириш соғлик учун муҳим аҳамият касб этишини билдирди. Мусобақага старт берилгач, ўқувчилар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар. Якунда ғолиб жамоага лицей раҳбариятининг кубоги топширилди.

Text to speech