28 Декабр 2021 йил 514

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЭЪТИБОРДА


Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида воҳада жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, шахсий таркибнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ва ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимини ошириш, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.
Ташриф доирасида Вазир ўринбосари бошқарма ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлди. Ташриф доирасида марказда вояга етмаганларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси борасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
Давлатимиз томонидан кейинги пайтларда ота-она ва жамоатчилик назоратидан четда қолган болаларни ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар анча такомиллашганини вояга етмаганлар давлат назоратида эканлигини таъкидлади. Марказда вақтинча тарбияланаётган болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрлари, келажакдаги орзулари борасида суҳбатлашди.
Марказ биносини капитал таъмирлаш ва қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида тегишли тавсия ва таклифларини берди.

Text to speech