Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида оммавий қабул давом этмоқда
Мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифага айланди. Шу боис одамларнинг муаммоларни бартараф этиш, уларни қийнаётган кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаси. Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг 11 март куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз тумани ва Яккабоғ туманларида Президент Администрацияси, халқ қабулхоналари, суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ сайёр оммавий қабуллар ўтказди. Унда вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз тумани ва Яккабоғ туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида жами 56 та мурожаатлар тингланди. 28 та мурожаат жойида ҳал этилди. 2 нафар фуқароларга муаммоси бўйича бошқа органга мурожаат этишлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди. 26 нафар фуқарога мурожаатлари маблағ ва вақт талаб эташи тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Мурожаатлари ижобий ечим топган фуқаролар Сайёр қабул шаффоф, ошкора ва очиқ, одилона ўтказилгани учун муҳтарам Президентимизга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигини баён этди.
Кўлами кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб, таҳлил этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш мажбурияти юкланди.
Сайёр қабул воҳанинг шаҳа ва туманларида давом этмоқда.