13 Март 2021 йил 523

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида оммавий қабул бўлиб ўтди

 

Мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифага айланди. Шу боис одамларнинг муаммоларни бартараф этиш, уларни қийнаётган кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаси. Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Президент Администрацияси, халқ қабулхоналари, суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ сайёр оммавий қабуллар ўтказди. Унда вилоятнинг Қарши шаҳар ва Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида жами 68 нафар фуқародан 35 та мурожаат келиб тушди. 35 нафар фуқаронинг мурожаатлари маблағ ва вақт талаб эташи тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди ҳамда 4 нафар шахсларга идентификация ID-карталари тантанали топширилди.

 

Сайёр қабул шаффоф, ошкора ва очиқ, одилона ўтказилгани учун муҳтарам Президентимизга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигини баён этди. 

Кўлами кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб, таҳлил этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш мажбурияти юкланди. 

Олий суд раиси К.Камилов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи вилоятимиз буйлаб уюштирилан оммавий қабули якунланди.

Text to speech