Вилоят ёшлaри мaсъуллaри жазо муддатини ўтаётган ёшлар билан учрашди
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Т.Поёнов, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси в.в.б A.Иботова, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳарбий бўлим бошлиғи, маёр И.Aбдухолиқов ҳамда 2-сон ЖИЕ калонияси масъуллари мазкур калониядаги 30 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин жазо муддатини ўтаётган ёшлар билан учрашди.
Учрашувда жазони ўтаётган ёшларга давлатимиз томонидан имкониятлар берилаётгани, озодликка чиққач, тадбиркорликни бошлашлари ҳамда имтиёзли кредит олишлари тўғрисида муҳим маълумотлар берилди.
—Инсон адашиши мумкин. Лекин, адашганидан тўғри хулоса чиқариши унинг ютуғи, — дейди агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Т.Поёнов. — Ҳали ҳаётингиз олдинда. Насиб еца, озодликка чиққач, ўтган воқеликларни ортга суриб, ҳаммасини бошдан бошлайсизлар. Ишонаманки, ҳаётингиздаги бу кўргуликлар тушдек бўлиб қолади.