29 Август 2022 йил
606
Вилоят ИИБда арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди
Қашқадарё вилояти ИИБда мустақиллик байрами арафасида ички ишлар органлари ходимлари учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва ишчи-хизматчилар қашқадарёлик тадбиркорлар томонидан савдога қўйилган 20 турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ун, шакар, тухум ҳамда сархил мева-сабзовотлардан арзон нархларда сотиб олишди.
Арзонлаштирилган ярмаркада ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари учун мактаб формалари ва ўқув қуроллари ҳам савдога қўйилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ярмаркадан байрам дастурхони учун зарур масҳулотларни нақд пул ва пластик карталар орқали сотиб олдилар.