22 Декабр 2022 йил 553

Вилоят ИИБ раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди

Қарши шаҳри 3-сектор ҳудудида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида вилоят ИИБ 3-сектор раҳбарияти томонидан аҳоли ва ёшлар учун сайёр қабул уюштирилди.

Сайёр қабулда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Фаррух Ибрагимовга фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан, сектор раҳбари ва мутасаддиларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.

Қабул давомида 49 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланиб, жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. "Аёллар дафтари"га киритилган 16 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикиш машинкалари, "Ёшлар дафтари"да турган 4 нафар фуқарога субсидия асосида Ноутбук, ногиронлиги бўлган 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 1 нафар фуқарога эса кир ювиш машинаси, 3 нафар фуқарога  шахсини тасдиқловчи ID-картаси топширилди.

Aтрофлича ўрганиш тақозо этадиган масалалар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech