Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари хамда ЖТСБ кинология хизмати ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда
Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрмаслик ва улардан фойдаланмалик тўғрисида Қарши шахар халқ таълим бўлимига қарашли 5-сонли мактабида ППХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари хамда ЖТСБ кинология хизмати ходимлари иштирокида тарғибот ва ташвиқот тадбири ўтказилиди.
Ушбу тадбирда 25 нафар ўқитувчи ва 264 нафар ўқувчилар иштирок этди. Тадбир давомида сўзга чиққан батальон ходимлари бозор ва кўчалар ҳамда истироҳат боғлари ва бошқа кўнгил очар жойларда фуқаролар томонидан бемақсад ўткир тиғли жисмлар, яъни, ошхона пичоғи, қўлбола усулда ясалган бигиз, санчқи ва инсонга жарохат етказиши мумкин бўлган бошқа буюмларни олиб юриш, қонунчиликка биноан белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек оммавий тартибсизликлар юзага келганда ИИО ходимлари томонидан уни бартараф этиш чоғида амалга ошириладиган харакатлар намойиш этилди.
Бундан ташқари, ЖТСБ кинология хизмати томонидан хизмат итларини билан гиёҳвандлик воситаларини излаб топиш ҳамда жиноятчиларни ушлаш бўйича чиқишлар амалга оширилди.