27 Феврал 2021 йил
607
ВИЛОЯТ ИИБ БОШЛИҒИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Қамаши тумани ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда тумандаги 3-сектор ишчи гуруҳи, мутасадди ташкилотлар вакиллари 60 нафар ёшлар қатнашди.
Сайёр қабулда 24 нафар ёшларнинг ишга жойлашиш, банк кредити асосида тадбиркорлик қилиш ва бошқа маиший соҳага оид мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди. Ёш тадбиркорга интенсив боғ яратиш учун кредит ажратиладиган бўлди. 5 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 11 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.