1 Феврал 2023 йил 184

Чироқчи туман ИИБда таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Исроил Химматов жорий йилнинг ўтган даврида Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда иштирок этди.

Йиғилишда туманда ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда бўлим тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг фаолияти атрофлича танқидий-таҳлил этилди. Бундан ташқари туман ички ишлар бўлими ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик ваакиллари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳам муҳокама қилинди.

Кенгайтирилган йиғилишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech