Вилоят ИИБ бошлиғи Қарши давлат университетида бўлиб, талабаларнинг ўқиши ва яшаш шароитлари билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 феврал кунидаги
“Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида бўлиб, талабаларнинг ўқиши ва яшаш шароитлари билан қизиқди.
Маълумки, келажак бугундан бошланади. Шу боис ҳар бир ёшни қамроб олиш, муаммоларини ҳал этиш, шарт-шароитлар яратиб бериш бугунги кун талаби. Раҳбар университетда талабалар учун Ахборот-ресурс маркази, электрон кутутбхона ва талабалар ётоқхонасида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича университет раҳбариятига тегишли тавсия ва таклифларни берди.