18 Январ 2025 йил
740
Viloyat IIB boshlig‘i polkovnik Abduvoxid Ismoilov huzurida xizmat intizomi va qonunchilikka rioya etish, sog‘lom turmush tarziga amal qilish, korrupsion holatlarni oldini olishga bag‘ishlangan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.
Унда бошқарма раҳбарияти, ИИВ ШХББ Қaшқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ММИБ ўринбосарлари ҳамда ходимлари иштирок этди.
Бошқарма бошлиғи ўз сўзида ички ишлар органлари ходимлари қонунларга, ИИВ ва вилоят ИИБнинг буйруқларига ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишнинг аҳволини танқидий-таҳлил қилди.
Хизмат давомида коррупцион жиноятларни олдини олиш, касбий маҳоратни ошириш, жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомала бўлиш орқали ички ишлар органларининг халқ олдидаги имиджини ошириш лозимлигини таъкидлади.
Бир сўз билан айтганда, Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч эканлиги иштирокчиларга тушунтирилди.