24 Декабр 2021 йил 253

Вилоят ИИБ бошлиғи балиқчилик тармоғи тобора ривожланиб бораётган туманнинг "Қаҳрамон" маҳалласи фуқаролари билан учрашди

Куни кеча Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухратжон Сатволдиев Чироқчи туманига навбатдаги ташрифини амалга оширди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Актамали Бешимқулов ҳамрохлигида вилоят ИИБ бошлиғи балиқчилик тармоғи тобора ривожланиб бораётган туманнинг "Қаҳрамон" маҳалласи фуқаролари билан учрашди.

Маҳалла фуқаролари билан учрашган вилоят ва туман масъул раҳбарлари маҳаллада балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш орқали яхшигина даромад олиш ва янги иш ўринлари очиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, балиқчилик тармоғини хонадонида ривожлантириш истагини билдирган аҳоли хонадонларига Шухрат Сатволдиев ташаббуси билан балиқ боқиш ҳавзасини қуриш учун қум-шағал тўкиб берилди.

Мутасадди раҳбарлар аҳоли вакиллари билан бўлган суҳбатида туманда маҳаллабай ишлаш, маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда усув нуқтаси (драйвер)ни белгилаш ва ушбу йўналишда манзилли, аниқ ва самарали ишлаш механизмни йулга қўйиш масалаларига оид ўзининг кўрсатма ва тавсияларини берди. Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи усув нуқтаси балиқчилик соҳаси бўлган Қаҳрамон маҳалласида аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектларида бўлиб амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар ва ечимини кутаётган масалалар ҳақида суҳбатлашиб, ўз тажрибалар билан ўртоқлашди.

Text to speech