4 Ноябр 2021 йил 333

Вилоят ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Миришкор тумани Помуқ шаҳарчаси Маданият марказида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшларнинг тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш, иш билан таъминланиш, ўқув шартномаси тўлови борасидаги ва маиший масалалар билан боғлиқ 22 та муаммолари тинганди.
Сайёр қабулда мурожаатларнинг 13 таси ижобий ечим топди. Тўрт нафар олийгоҳ талабасининг тўлови тўлаб бериладиган бўлди. 4 нафар хотин-қизларга тикувчилик касбини ўрганиши учун ўқув курсига йўлланма бериилди.
Бундан ташқари ўқув курсини тугатган 4 нафар хотин қизларга тикув машиналари берилди. Бир нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 8 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech