25 Июн 2022 йил 260

Вилоят ҳокимлигида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

 

Вилоят ҳокимлигида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, прокуратура, Халқ таълими бошқармаси, Қарши шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари психолог-инспекторлари ҳамда бошқарма Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ҳамда Қарши шаҳридаги ўрта мактаб директорлари иштирок этишди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш учун барча шароитлар муҳайё этилганини таъкилдади.
Ёшларга яратилаётган ана шундай ғамхўрликларга қарамай жорий йилнинг ўтган беш ойида вилоятдаги мавжуд ўрта мактаб ва бошқа таълим - тарбия муассасаларида таҳсил олаётган вояга етмаганлар ва ўсмирлар ўртасида олиб борилган профилактик ишларга қарамай ўсмирлар жиноят содир этган.
Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берувчи шарт – шароитлар таҳлил этилганда аввало, ўсмирлар ўз ҳуқуқларини ўрганишга юзаки ёндошгани ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларига беписандлиги, қилаётган ҳаракатининг салбий оқибатларини тўлиқ англаб етмаслиги ва ниҳоят, бола умуман назоратсиз қолганлиги туфайли юз берганлиги маълум бўлди.
Масол учун Қарши шаҳар “Комилон” маҳалласида 2022 йил 31 май куни содир этилган қотиллик жинояти ҳам айнан қаровсиз қолган ўсмир томонидан содир этилгани айтилди. Жиноятни юзага келтирган омил ва шарт-шароитлар таҳлил этилганда боланинг отаси вафот этгани, онаси эса Россия давлатига ишлагани кетгани бола қариндошлар қўлида қолиб назоратсиз ўз билганича яшаган. Хўш болани онаси ташлаб кетибди, маҳалла куй қаерга қараган, мактаб маъмуриятичи?! Масъул идоралар нимага бу борада вақтида чора-тадбирларни кўрмагани танқид остига олинди. Эҳтимол вақтида бу ҳолат аниқланиб, амалий чоралар кўрилганда бу жиноятнинг олди олиниши мумкинлиги ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун тегишли мутасаддиларнинг масъулияти оширилиб, тегишли жазо чоралари белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 4 августдаги “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ота-она ёки уларни ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар, қаровсиз болалар билан ишлаш бўйича фаолиятни самарали ташкил этиш, шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш да давлат ташкилотларининг вазифалари ва мажбуриятлари белгиланган. Унда ҳар бир соҳанинг вояга етмаганлар таълим-тарбиясига масъуллиги, ўз вазифалари борлиги, мутасадди идоралар бу борада мажбуриятларига виждонан ёндошишлари таъкидланиб, мутасадди идоралар раҳбарлари вазифадор этилди.

Text to speech