Бугун 10 май куни вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар билан, вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухратжон Сатволдиев ва ёш профилактика инпекторлари иштирок этишди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзда бошланди. Ёш профилактика инпекторларини хизмат олиб бораётган ҳудудларидаги муаммо ва таклифлари тингланиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Сўзга чиққан, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, 2021 йилга “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланишининг ўзи ёшларга эътиборни давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолат беришини шунингдек, ҳозирги кунда, Ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар давомида ёш ходимларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларнинг қилган меҳнати, эришган ютуқлари эътироф этилишини айтиб, ўзининг таклифларини ёш ходимларга ётказди. Жумладан:
- хизмат ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- хизмат ҳудудида энг камида 5 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўзининг бандлигини таъминламоқчи бўлган фуқароларни, ўз фаолиятини бошлашларида тўсқинлик қилаётган муаммоларини ўрганиб, уларга тадбиркорлик фаолиятида иш бошлашларига ёрдам бериш;
- ажрим ёқасига келган оилаларни аниқлаб, уларни муаммоларини кўтариб чиқиб, мутасадди раҳбарлар, депутатлар ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб оилани сақлаб қолиш учун бор имкониятни ишга солиш;
- уюшмаган ёшларни ҳар бирини муаммолари билан шуғулланиб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш учун мутасадди раҳбарлар билан учрашувларини ташкил этиш;
- ҳар ҳафтанинг бир кунида профилактика инспекторларини “Қорабайир” отларини минишга олиб бориш каби таклифларини бериб, мазкур талаблари бажарган профилактика инспекторлари алоҳида рағбатлантирилишини такидлади.
Вилоят ҳокими ички ишлар органларида ёш ходимлар билан ишлашда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда соҳада ёш ходимларга қаратилаётган эътиборни янада кучайтириш, шунингдек, учрашувда ёшлар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан қатор топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.
Учрашув давомида, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев сўзга чиқиб бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор уларни қўллаб қувватлаш юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Очиқ мулоқотда давомида, эл-юрт осойишталигини таъминлаш ва ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари ҳамда ички ишлар органлари ёш ходимларига намуна бўлиб келаётганлиги учун бир гуруҳ ёш ходимларга ташаккурномалар, хизматда фойдаланиш учун 15 дона компьютер жамланмалари ва сумкалар топширилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: