Вилоятимизда хотин-қизлар ўртасида оила-турмуш доирасидаги низоларни олдини олиш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида “Мустаҳкам оила” профилактик ўтказилмоқда
Вилоят ҳокими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йил 24 октябрда кунидаги “Хотин-қизлар ўртасида ва оила-турмуш доирасидаги жиноятларни олдини
олиш, оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар билан индивидуал ишлаш ва уларнннг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Мустаҳкам оила” профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида” ги қўшма қарорига асосан, Қарши шаҳар ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Зиёда Аминова, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Рустамжон Дўстматов иштирок этиб, ишчи гуруҳ олдига хотин-қизлар билан олиб бориладиган профилактик тадбирлар борасида аниқ вазифалар қўйилди.
Йиғилишда бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари полполковник Замира Рустамова ҳамкор ташкилотлар, маҳалла еттилиги масъулларига хотин-қизлар ўртасида жиноятларни олдини олиш, оилалардаги низоларни бартараф этиш, уларни ҳуқуқий билимини ошириш орқали тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича тақдимот билан иштирокичларни таништирди.
Сўнгра, ишчи гуруҳ аъзолари низоли оилаларни муаммоларини ўрганди. Эр-хотин ўртасидаги низо, спиртли ичимликка рўжу қўйиш, ногирон фарзандини даволатиш ҳамда иш билан таъминланишга оид масалалар мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди. .
Натижада оилаларнинг айрим муаммолари ҳал этилди. Қолган муаммолар ҳал этиш учун масъулларга юклатилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан тунгги кафе барларда раққосалик билан шуғулланиб юрган бир гуруҳ хотин-қизлар ички ишлар органларига таклиф этилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
“Мустаҳкам оила” профилактик тадбири вилоят бўйлаб давом этмоқда.