17 Август 2024 йил 537

Вилоятимизда “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” тадбири давом этмоқда

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири натижалари ҳамда келгуси чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Кенг кўламли йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси аппарати, шаҳар-туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Рустамжон Дўстматов очиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ишларини самарали ташкил этиш, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирлари давомида маҳаллалар, турар ва нотурар жой объектлари, ҳудудда яшовчи аҳоли, профилактик ҳисобда турувчи шахслар, ижтимоий профилактика объектлари, жиноят кўп содир этиладиган йўналишлар, ўқ отар қуроллар сақлаш жойлари, маҳалладаги тезкор-криминоген вазият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлигини кучайтириш лозимлигини таъкидлади. 

Тадбир доирасида жойларда қонунбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, муқаддам содир этилган жиноятларни фош этиш, тергов идораларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни ушлаш профилактик ҳисобда турган, муқаддам судланганлар ва Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар билан якка тартибда профилактик суҳбатларни кучайтириш йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш топшириғини берди.

Мухтасар айтганда бўлиб ўтаётган махсус тезкор профилактик тадбирлар истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш, осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Профилактик тадбирлар  вилоят миқёсида давом этмоқда.

Text to speech