27 Март 2024 йил 326

Вилоятимиз бўйлаб хотин-қизлар ўртасида профилактика тадбирлари давом этмоқда

 Чироқчи тумани ҳудудида хотин қизлар ва  ёшларнинг маънавий муҳитини соғломлаштириш, улар ўртасида таълим олиш сифатини яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида туман халқ таълимининг барча масъуллари иштирокида семинар йиғилиш ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокими Файзулла Юсупов, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бўлим бошлиғи Манзура Очилова, вилоят ИИБ ЖХХ Хотин-қизлар масалалари бўйича бошлиғи Замира Рустамова бошчилигида, маҳалла хотин қизлар фаоллари, туман мактаблари ўқитувчи ва психологлари билан биргаликда профилактик тадбир ўтказилди. Унда сўз олганлар ёшлар ўртасида эрта турмушнинг олдини олиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда тарбиявий маърифий ишларни тўғри йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, хизмат иш фаолияти давомида хато ва камчиликка йўл қўйган мутасаддиларга тегишли чоралар қўлланилди.

Шу билан бирга тумандаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш,   уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш борасидаги ишлар ҳам ўрганилди. Жумладан,  туманда фаолият юритаётган “Буюрсин текстиль" тикувчилик цехида 150 нафар хотин қизнинг бандлиги таъминланган.

          Масъуллар томонидан тумандаги “Кишмиш тепа" МФЙ еттилигининг фаолияти ўрганилиб,  маҳаллада яшовчи хонадонларга кириб,  аҳолининг ижтимоий яшаш тарзи,  муаммолари тингланди. Туманда яшовчи хотин қизларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида буклетлар тарқатилди.

Text to speech