Вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида тадбир бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти Ички ишлар
бошқармасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами
муносабати билан “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош
ғоя асосида тадбир бўлиб ўтди. Унга бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий
хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлими ходимлари, фахрийлар ҳамда оммавий
ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ички ишлар
бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов очиб, Ички ишлар вазирининг
шахсий таркиб, тизим фахрийлари ва хизмат бурчини бажариш чоғида вафот
этган ходимларнинг оила аъзоларига
йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
-Янги Ўзбекистон номи билан
дунёга юзланаётган мамлакатимизда мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами барча
соҳаларда улкан ютуқлар ва бетакрор янгиланишлар билан кутиб олинди.
Ўтган даврда она диёримизда
асрларга татигулик ишлар қилинди. Тизимда кечаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти
соҳа ходимлари фуқаролар осойишталигини таъминлаш билан бирга кундалик
ташвишлари ва юмушларини бартараф этишга кўмаклашиш, туну кун халқ хизматида
бўлишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, - деди бошқарма бошлиғи ўз сўзида. -
Бундай саъй-ҳаракатлар замирида, аввало, Ватан тинчлигини асраш, фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, осойишталикни кўз қорачиғидек
асраб-авайлаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бош мақсад этиб белгиланган.
Бу борада ички ишлар органлари ходимлари олдига қўйилган талаблар мутлақо
янгича тус олиб, фуқароларга намунали хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Тадбирда муҳтарам
Президентимизнинг мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан имзолаган
Фармонига кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси Қамаши туман ички ишлар бўлими
бошлиғи подполковник Нодир Рахимов “Содиқ хизматлари учун”, Кўкдала туман ички
ишлар бўлими йўл-патрул хизмати катта инспектори, катта сержант марҳум Примов
Элбек Ўктамович “Жасорат” медали билан тақдирлангани воҳа ички ишлар органлари
ходимлари хизматига берилган юксак баҳо эканлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, 7 нафар вилоят
ички ишлар органлари ходимлари Ички
ишлар вазирининг буйруғига биноан “Аъло хизматлари учун” ва
I-II-III-даражали “Бенуқсон хизматлари
учун” кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқ, қўл соати ҳамда пул мукофотлари, бир
нафар ходимга муддатидан олдин махсус унвонлар, бир нафар фахрийга эса “Ички
ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Шунингдек
жорий йилнинг 13-16 август кунлари Бухоро вилоятида
«Тўмарис издошлари» мусобақасининг республика босқичида 18
жамоадан иборат ички ишлар органлари аёл ходималари ўртасида фахрли
2-ўринни қўлга киритган
вилояти ИИБ хотин-қизлари умумжамоаси бошқарма
бошлиғи томонидан тақдирландилар.