5 Феврал 2024 йил 430

Вилоятда жиноятларни олдини олиш ва фош этиш танқидий-таҳлил этилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг биринчи ойида жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган танқидий ва таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат вакиллари видеоселектор тарзида иштирок этди.

Кенг кўламли йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбари  полковник  Адувохид  Исмоилов жорий йилнинг биринчи ойда вилоятда фуқаролар томонидан юборилган марожаатлар, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилди.

Воҳада қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли соҳавий хизатлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ушбу жараёнда огоҳликни янада кенгроқ тарғиб этиб, ёшларни турли иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олиш бош вазифа бўлмоғи лозим. Бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти оширилди.

Бундан ташқари, шаҳар-туманларда сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш, ҳудудларда коммунал соҳадаги камчиликларни мунтазам назорат қилиб, учрайдиган муаммоларни тезда бартараф этиш, асосий эътиборни фуқароларнинг мурожаатларида келтирилган муаммоларга қаратиш, аҳолининг эътирозига сабаб бўлувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва ушбу муаммоларни сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги иштирокчилар эътиборига етказилиб, кун тартибидаги масалалар ижрога қаратилди.

Text to speech