12 Феврал 2024 йил 366

Вилоятда ўтган ҳафтада жиноятларни олдини олиш ва содир этилганларини фош этиш муҳокама қилинди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник  Бахтиёр Ражапов ҳузурида воҳада ўтган ҳафтада жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, ёшлар ўртасида гиёҳванлик ва наркотик моддаларнинг тарқалишини олдини олиш тадбири доирасидаги ишлар, турли норасмий ва экстремистик гуруҳларнинг кирдикорларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Кўлами кенг йиғилишда бошқарма тезкор хизмати таркибий бўлимлари раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат вакиллари видеоселектор тарзида иштирок этди.

Йиғилишда вилоятда жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш борасида тезкор хизмат вакиллари томонидан амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган камчиликларни атрофлича таҳлил этилиб, тезкор хизматлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Text to speech