12 Феврал 2024 йил 326

Вилоятда ҳафта давомида криминоген вазиятни жиловлаш ва содир этилган жиноятларни фош этиш танқидий-таҳлил этилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник  Адувохид  Исмоилов ҳузурида воҳада ўтган ҳафтада жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошқарма таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат вакиллари видеоселектор тарзида иштирок этди.

Кенг кўламли йиғилишда бошқарма бошлиғи вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган камчиликларни атрофлича муҳокама этди.

Воҳада жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш, шаҳар-туманларда сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишларни амалга оширишда коммунал соҳадаги камчиликларни мунтазам назорат қилиб, учрайдиган муаммоларни тезда бартараф этиш, аҳолининг эътирозига сабаб бўлувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва ушбу муаммоларни сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ечимини топиш ишлари ҳам таҳлил қилиниб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилиб, кун тартибидаги масалалар ижроси назоратга олинди.

Text to speech