7 Ноябр 2024 йил 896

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг Қарши туманида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди

Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган сайёр қабулда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ЖХХ ҲПБ бошлиғи полковник Руслан Темиров фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.  

Қабулда тергов-суриштирув, профилактика хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув ҳаракатларига оид мурожаатлар қабул қилинди.

Оммавий сайёр қабулда фуқароларнинг бешта  мурожаатлари юзасидан иккитасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган учта мурожаат алоҳида назоратга олиниб, масъулларга ечимини топиш топшириғи берилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда.

Text to speech