2 Октябр 2024 йил
796
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг Косон туманида фуқаролар билан оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Туман Маданият
марказида бўлиб ўтган сайёр қабулда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси
бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Химматов фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш орқали
уларнинг мурожаатлари, муаммо ва
таклифларини ўрганиб, ечим топишга асосий эътиборни қаратди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг ички ишлар
органларининг тергов тизимига ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами
олтита мурожаатлари тингланди.
Мазкур мурожаатлар орасида учтаси жойида ҳал этилди.
Жумладан, улар орасида илк фуқаролик
олаётган уч нафар ёшларга ИД-карталар тантанали равишда топширилди. Қолган
мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб этгани боис иш юритувга олиниб, масъулларга ижро учун берилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.