28 Ноябр 2024 йил
477
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули олис Деҳқонобод туманида ташкил этилди.
Аҳолининг турли масалаларга оид мурожаатларини вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Талат Маматкулов қабул қилди. Қабулда ички ишлар органларининг тергов, профилактика хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув ҳаракатлари, пробация йўналиши ва сектор ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди. Ўрганишлар натижасига кўра, турли мазмундаги мурожаатларнинг 7 таси ижобий ҳал этилди. Текшириш учун вақт талаб этувчи қолган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, масъулларга ҳал этиш учун юклатилди.
Жумладан, қабулда илк паспорт олиш ёшига етган деҳқонободлик ёшларга фуқаролик ИД-карталари тантанали равишда топширилди.
Фуқароларнинг ижтимоий ва бошқа йўналишлардаги мурожаатларини қабул қилиш борасидаги ишлар тизимли равишда давом этмоқда.