15 Феврал 2025 йил 700

Вилоят ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, прокуратура ҳамда ички ишлар бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида вилоятда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоят Соғлиқни сақлаш,  мактабгача  ва мактаб таълими  бошқармалари,  шаҳар-туман ҳокимларининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари,  ҳудудий ички ишлар бўлимларининг   Хотин-қизлар масалалари бўйича бўйича катта инспекторлари ҳам иштирок этди.

Унда сўз олганлар хотин-қизлар ўртасида қонунбузарликларни олдини олиш, содир этилганларни фош этиш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар ошкора танқид этилиб, бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, йиғилишда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни,  ижтимоий аҳволини яхшилаш,  оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш чора-тадбирларини кучайтириш борасида масъулларнинг зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Text to speech