23 Декабр 2024 йил 461

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларнинг Шаҳрисабз шаҳрида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди

Шаҳрисабз шаҳрида вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, Хотин-қизлар, Ёшлар иттифоқи, Маҳалла, Соғлиқни сақлаш, Мактаб ва мактабгача таълим бошқармалари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ, Қамаши, Китоб, Кўкдала туманлари масъул ходимлари ҳамда фуқаролари иштирок этди.

Оммавий сайёр қабулда вилоят 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов бир гуруҳ фуқароларнинг турли йўналишдаги мурожаатларини қабул қилди. Мурожаатлар ички ишлар органларига ишга кириш, иш жойини ўзгартириш ва жиноятни фош этган соҳа ходимларига миннатдорчилик ва бошқа масалалардан иборат бўлди. 

Бошқарма бошлиғи фуқаролар билан очиқ мулоқот олиб бориб, ҳар бир мурожаатга эътибор қаратиш Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳокимлар ва тегишли раҳбарлар фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканлигини қайд этди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг айримлари ҳал этилган бўлса, баъзи фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Text to speech