13 Июл 2024 йил 508

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида Косон туманидаги фермерлар билан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар кенг муҳокама қилинди

Туман бўйича 1227 та фермер хўжаликлари бу йилги ҳосил учун ғаллачилик кластерлари билан 18,5 минг гектар майдонда 57,6 минг тонна ғалла етиштириш бўйича шартнома тузилган. Дон сотиш бўйича Косон тумани 5,0 минг тонна ортиқча дон берди. Туман миришкорлари пахта толаси етиштиришда ҳам фаол. Аммо, ҳамма фермер давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлардан бирдек фойдаланмаяпти.

Вилоят раҳбари томонидан мазкур масалаларда барча кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ва муаммолар туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар, фермерлар ва соҳа мутахассислари ҳамда фаоллари билан очиқ муҳокама қилинди.

Text to speech