Вилоят мусиқали драма театрида ички ишлар органлари ходимлари билан “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, шахсий таркиби, шаҳар-туман ИИБ ходимлари ва соҳа фахрийлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимнинг оила аъзоси иштирок этди.
Тадбирни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи
ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов очди.
Бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари Ички
ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини касб байрами билан табриклаб, ички ишлар
органлари ходимлари ва ёшларга соҳа фахрийларининг ўтказилаётган
мулоқот учрашувларида бераётган беминнат маслаҳат ва ўгитлари, хизматда самарадорликка
эришиш борасидаги тажриба ва малакасини ўргатиб келаётгани эътироф этилди.
Вилоят ҳудудида жамоат тартиби, фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, рўй берганларини
излар босилмай фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлашга
ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари ва фахрийлари
вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда пул мукофоти билан
тақдирланди.
Шунингдек, Ички ишлар органлари тезкор-қидирув
хизмати соҳасида ёш ходимларни ҳар томонлама тарбиялаш, уларга касб сирларини ўргатиш,
ватанпарвар, мард ва жасур юрт ўғлонларини камолга етказишдек масъулиятли вазифани
бугун тизимда фаолият юритаётган устоз ва мураббийларимиз шараф билан адо этиб келаётганликлари
учун бир гуруҳ вилоят Ички ишлар бошқармаси фахрийлари бошқарма бошлиғининг “Ташаккурнома”си
ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари ички ишлар органларидаги
хизмат вақтида ўз бурчини бажариш давомида ҳалок бўлган марҳум маёр Юсупов Лазиз
Эркиновичнинг турмуш ўртоғи Феруза Парманова қимматбахо совға билан тақдирланди.
Сўнгра бошқарма ходимлари ва фахрийлар
бир пиёла чой устида суҳбатлашдилар.