19 Апрел 2024 йил
287
Вилоят ИИБда навбатдаги фуқаролар қабули
Бугун Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг ўринбосари, подполковник Исроил Химматов фуқароларни қабул қилди. Қабулда тури масалалар билан келган 19 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди. Мурожаатлар асосини ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган тергов ва суриштирув билан боғлиқ масалалар ташкил этди. Қабулда ҳар бир мурожаат муаллифига мурожаати мазмунидан келиб чиқиб ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шунингдек, уларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилиш борасида маъсул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.