Вилоят ИИБда ИИВ Академияси “Ташкилий-стратегик бошқарув” магистратурасига ўқишга кирган бир гуруҳ ходимларни кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбрда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов
ички ишлар органларида сабот билан хизмат қилиш касб соҳибидан катта масъулият
ва машаққатни талаб этишини, ўз устида ишлаб, ўқиб, билим ва тажрибасини ошириб
борган ҳар қандай ходим тизим учун малакали мутахассис бўлиб етишишини
таъкидлади.
Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – маънавий-маърифий ишлар
ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Завқиддин Хўжанов ИИВ
Академияси “Ташкилий-стратегик бошқарув” магистратурасининг 1-даражадаги,
ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Фаррух Абраев, Қарши шаҳар
ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Обид Йўлдошев, ЙҲХБ ходими, маёр
Фарход Умаровлар
2-даражадаги бўлимига ўқишга киргани шахсий таркибга эълон
қилинди.
ИИВ Академияси “Ташкилий-стратегик бошқарув” магистратураси
тингловчиларининг ички ишлар органларидаги узоқ йиллик самарали хизмати эътироф
этилиб, келгуси хизматларида омад тилаган ҳолда елкасига тўн ёпилиб, кузатилди.