28 Декабр 2024 йил 1212

Вилоят ИИБда арзонлаштирилган байрам ярмаркаси

Ички ишлар органлари ходимлари Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаши учун Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди. Қашқадарёлик тадбиркорлар томонидан 20 турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ун, шакар, тухум ҳамда сархил мева-сабзовотлар арзон нархларда савдога қўйилди. Бошқарма ҳовлисида ташкил этилган озиқ-овқат ярмаркасида ички ишлар органлари ходимлари хизматдан ажралмаган ҳолда бу ердан ўзлари учун зарур маҳулотларни мақбул нахрларда сотиб олишди. Ўз навбатида бу ходимларнинг ҳам вақтини, ҳам зарурий маҳсулотларни харид қилиш имконини берди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг таркибидаги бошқармаларда фаолият кўрсатувчи барча ходимлар ярмаркадан байрам дастурхони учун зарур масҳулотларни нақд пул ва пластик карталар орқали харид қилишди.

Text to speech