27 Декабр 2023 йил 542

Вилоят иибда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси

Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ички ишлар органлари ходимлари учун арзонлаштирилган байрам ярмаркаси ташкил этилди.

 Қашқадарёлик тадбиркорлар томонидан 20 турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ун, шакар, тухум ҳамда сархил мева-сабзовотлар ва қуруқ мевалар арзон нархларда савдога қўйилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг таркибидаги бошқармаларда фаолият кўрсатувчи барча ходимлар ҳам маблағини, ҳам вақтини тежаб ярмаркадан байрам дастурхони учун зарур масҳулотларни нақд пул ва пластик карталар орқали сотиб олдилар.

Ярмарка барчага манзур бўлди.

Text to speech