1 Феврал 2024 йил 381

Вилоят ИИБ жамоаси ғолиб

Қашқадарё вилояти ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг дастлабки босқичи ҳудудларда шаҳар-туман ИИБлараро  ташкил этилди.

Ҳудудий босқичда пешқадам бўлган жамоалар Қарши давлат университети ўйингоҳида ўзаро ғолиблик учун туп суришди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада вилоят ИИБ жамоаси ғолиблик шоҳсупасидан жой олди. Навбатдаги совринли ўринларни Яккабоғ туман ИИБ ва Ғузор туман ИИБ футболчилари банд этишди.

Шунингдек, мусобақада “Энг яхши ҳужумчи” ва “Энг яхши дарвозабон” номинatsiялари ғолиблари ҳам аниқланиб, рағбатлантирилди.

Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech