26 Феврал 2024 йил 270

Вилоят ИИБ ТҚХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Н.Сафаров Қарши тумани “Мустақиллик” маҳалласидаги ёшлар билан учрашди

Вилоят ИИБ ТҚХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Н.Сафаров Қарши тумани Мустақиллик маҳалласида еттилик билан белгиланган тартибда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, муаммоларини ўрганиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидорли ва ташаббускор ёшларни рағбатлантириш, фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш борасида ўрганишлар олиб борди.

Маҳалладаги 6-мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ўқувчилар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёрланиши учун дарсдан сўнг 8 та фан  бўйича мактаб тўгаракларини ташкил этиш борасида мактаб директори ва ўқитувчилари билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мактаб ўқувчиларига жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари хусусида тушунча берилиб, қонунбузарликларга қўл урмаслик борасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech