Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан бошқарма Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ва маиший муаммолари тингланиб, ечими топилмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
ўринбосари подполковник Талъат Маматкулов ички ишлар органларида хизмат
қилаётган бир гуруҳ ходимлар билан қабул ўтказди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот
қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш,
мурожаатчиларнинг ички ишлар органлари билан боғлиқ шикоятларига ечим топиш
мақсадида ташкил этилган қабулда тизимнинг тергов, ички ишлар органларига ишга
қайта тиклаш масалалари юзасидан мурожаатлар эшитилиб, ҳал этиш чоралари
кўрилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг айримларига ҳуқуқий
тушунтиришлар берилди. Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида
назоратга олиниб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилди.
Мулоқот давомида ўрганиш учун вақт талаб этадиганларини
бартараф этиш нуқтайи назаридан соҳа масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси
назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.