24 Феврал 2024 йил 462

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов Ғузор туманидаги “Совлиғор” маҳалласида бўлиб, уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди

Давлатимиз рахбари томонидан 2024 йил 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига ёшларни бириктириб, уларни оталиққа олиш тизими жорий этилди.

Давлат раҳбари топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов Ғузор туманидаги “Совлиғор” маҳалласида бўлиб, уюшмаган ёшлар билан урашув ўтказди. Учрашувда ёшларни бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида атрофлича мулоқот қилди.

Сўнгра, бошқарма бошлиғи ўринбосари маҳалладаги оталиққа олинган 10-64 мактаб ўқувчилари билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва ўқувчиларга янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

Text to speech