19 Январ 2024 йил 699

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Исроил Химматов Чироқчи туман ИИБда ҳисобот йиғилишида иштирок этди

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Химматов раислигида Чироқчи тумани ИИБ шахсий таркиби билан  бирга, ўтган 2023 йилнинг 12 ойи давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазият барқарорлиги, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар шунингдек шахсий таркиб ўртасида  хизмат ва ижрочилик интизомига амал қилиш ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Якунда 2023 йил 12 ойи давомида юксак касб маҳоратини намойиш этган, хамкасбларига шахсий наъмуна кўрсатган ҳамда хизмат ҳудудларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кўрашишда ижобий кўрсаткичларга эришган профилактика инспекторлари лейтенант Хушвақтов Шерзод Шавкат ўғли, лейтенант Бўриев Шохбоз Йўлдошевич, катта лейтенант Тошқулов Ғиёсиддин Махмаддали ўғлиларга  вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва туман ИИБ бошлиғи томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Text to speech